Поиск
RUUZ

Происшествия

Навоийда фуқаро уйида ер ковлаётиб, одам суякларига ўхшаш суяклар топди

Ҳолат юзасидан суд-тиббий криминалистик экспертизалар тайинланган. Прокуратура текширув олиб бормоқда.

364views0replies
0

UzNews.uz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Навоий вилояти Хатирчи тумани "Навбаҳор" МФЙдаги хонадонларнинг бирида уй эгаси ер ковлаётиб кўмиб юборилган одам скелети топиб олингани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан маълумот берди. 
Аниқланишича, Хатирчи туманида яшовчи фуқаро Р. З. жорий йилнинг 16 сентябрь куни яшаш хонадони ҳовлисида жойлашган экин ерини ковлаётган вақтида, одам суягига ўхшаш суяклар чиққанлигини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Хатирчи туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, экспертиза текшируви учун тегишли намуналар олиниб, суд-тиббий ҳамда суд-тиббий криминалистик экспертизалар тайинланган. Терговга қадар текшириш натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
364views0replies
0

Комментарии