Поиск
RUUZ

Происшествия

Андижонда 19 ёшли ҳайдовчи ЙПХ ходимини машина капотида "сайр" қилдирди

Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

345views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Андижонда Cobalt ҳайдовчиси ЙПХ ходимини судраб кетгани акс этган видео тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, ҳолат 2022 йил 15 сентябрь куни тунги соат 21:58 да Андижон шаҳар Миллий тикланиш ва А.Темур шох кўчалари кесишмасида хизмат олиб бораётган Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходими билан содир бўлган.
Cobalt ҳайдовчиси 2003 йилда туғилган К.В. ЙПХ инспекторларининг қонуний талабларига бўйсунмай кетиб юборган.
К.В.га нисбатан МЖтКнинг 194-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва автомашина вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилди.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан ИИВ ШХББ Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Андижон шаҳар прокуратураси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
345views0replies
0

Комментарии