Поиск
RUUZ

Экономика

8 ой ичида электромобиллар импорти ҳажми деярли 3 бараварга ошди

Ўзбекистон асосан 4 та давлатдан электромобиллар импорт қилган. Энг кўп электромобиль Хитойдан келган.

73views0replies
0

My Way

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-август ойларида хориждан 46,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1 499 дона электромобиллар импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, жорий йилда электромобиллар импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирганда 1003 донага кўпайган.
Мазкур давр мобайнида қуйидаги давлатлардан энг кўп электромобиллар импорт қилинган:
Хитой — 1,3 минг дона;
БАА — 110 дона;
Германия — 34 дона;
Гонконг — 30 дона;
Бошқа давлатлар — 19 дона.
73views0replies
0

Комментарии