Поиск
RUUZ

Реклама

Flynas авиакомпанияси Тошкент – Жидда – Тошкент йўналиши бўйича рейсларни йўлга қўйди

Авиарейсларни мунтазам равишда ҳафтасига икки мартадан амалга ошириш режалаштирилган.

75views0replies
0

15 сентябрь куни Flynas авиакомпанияси Тошкент – Жидда – Тошкент йўналиши бўйича мунтазам рейсларни йўлга қўйди. Ушбу йўналиш бўйича биринчи парвозни амалга оширган авиалайнер маҳаллий вақт билан соат 16:35 да Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнган.
Flynas Airlines авиакомпанияси – Саудия Арабистонининг лоукостер тизими бўйича ишловчи етакчи авиаташувчиси. Авиакомпания 35 та ички ва халқаро йўналишлар бўйича ҳар ҳафта 1200 дан ортиқ рейсларни амалга оширади. Бугунги кунда лоукостер флотининг авиапарки 180 нафаргача бўлган одамларни ўзига сиғдира оладиган Airbus А320–200 француз ишлаб чиқарувчисининг 31 та самолётини ўз ичига олади.
180 нафардан ортиқ йўловчиларга эга авиалайнер Тошкент аэропорти ходимлари ва авиакомпания вакиллари томонидан кутиб олинди. Янги рейс йўлга қўйилгани муносабати билан, ҳаво кемаси тантанали равишда сув аркаси билан кутиб олинди, ҳар бир йўловчига эса гул ва эсдалик совғалари берилди.
Соат 17:55 да Тошкентда ортга бўлган рейсда 169 нафар киши учиб кетди ва улар ҳам тантанали тарзда кутиб олинади.
Рейслар Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистонига бўлган ташрифи вақтида парвозларни кенгайтириш ҳақида имзоланган меморандум доирасида амалга оширилади.
Тошкент – Жидда – Тошкент йўналишидаги рейсларни мунтазам равишда ҳар душанба ва пайшанба кунлари амалга ошириш режалаштирилган.
Flynas Airlines авиакомпанияси 2017 йилда яратилган ҳамда World Travel Awards маълумотлари бўйича кетма-кет беш йил ва Skytrax маълумотлари бўйича кетма-кет уч йил Яқин Шарқнинг етакчи ҳамёнбоп авиакомпанияси деб тан олинган. 2014 йилда авиакомпания Жидда ҳамда Европа, Африка ва Осиё шаҳарлари ўртасидаги рейслар ҳамда диний сайёҳларни Саудия Арабистонига ташиш учун қиммат бўлмаган тарифларни тақдим этишга йўналтирилган Global Flight дастурини тақдим этди.
Компаниянинг бош штаби Ар-Риёд шаҳрида жойлашган. Компаниянинг асосий базаси қирол Холид номидаги аэропорт ҳисобланади. Бундан ташқари, қўшимча аэроузел мавжуд – Жидда шаҳридаги қирол Абдулазиз номидаги аэропорт.
Манзил: Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 13/1
Реклама ҳуқуқлари асосида
75views0replies
0

Комментарии