Поиск
RUUZ

Спорт

"Локомотив" футболчиси Кахи Махарадзе маълум муддатга футболдан четлатилди

Махарадзе бир нечта шахслар билан тил бириктириб "Навбаҳор"га қарши ўйинда тотализатор ўйнаб $30 минг ютиб олган.

139views0replies
0

lokomotiv.uz

Тошкентнинг "Локомотив" клуби футболчиси Кахи Махарадзе тотализаторда иштирок этгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан тегишли тартибда текширув ўтказилиб, Этика қўмитасида кўриб чиқилди.
Унга кўра, “Локомотив” ПФК футболчиси Кахи Махарадзе, футболчи Евгений Кочнев, Грузия фуқаролари Г.К. ва Ч.М. исмли шахслар ўзаро тил бириктириб, хитойлик ўзини Жай деб таништирган шахснинг ишончига кириб, тотализатор конторалари орқали "Локомотив" футбол клубининг учрашувларини Кахи Махарадзе ва бошқа футболчилар билан келишган ҳолда ўзлари учун қониқарли натижа билан якунлашга ёлғон ваъда бериб, ишонтирганлар.
"Хусусан, шу йилнинг 27 май кунги “Навбаҳор” – “Локомотив” учрашувида 2:0 ҳисоби қайд этилган бўлиб, К.Махарадзе, Г.К., Ч.М. ва Е.Кочневлар мазкур ўйин учун Жай исмли шахсдан тахминан 30.000 AҚШ доллари олиб, ўзаро бўлишиб олишган", — дея хабар бермоқда ЎФА.
“Локомотив”нинг меҳмонда "Насаф"га қарши учрашувда мағлуб бўлишини тахмин қилиб, К.Махарадзе бу ўйинни ютқазиб беришига Жайни ишонтириб, у томонидан тотализаторда пул тикилишига сабабчи бўлган.
“Локомотив” ва “Насаф” жамоалари ўртасидаги учрашув 0:0 ҳисоби билан якунланганидан сўнг, Жай ўзи томонидан ютқазилган 100.000 AҚШ долларини К.Махарадзе, Ч.М., Г.К. ва Е.Кочневлардан талаб қилган. Рад жавоби олгач, ўч олиш мақсадида улар ҳақидаги маълумотларни ЎФA ва ОAВларнинг электрон почталарига юборган.
ЎФA томонидан текширув бошлангач, Жай ноқонуний фаолияти натижасида ўз мамлакатининг тегишли ташкилотлари томонидан жавобгарликка тортилиши мумкинлигини англаб, юқорида юборган маълумотлар нотўғрилиги, суратларни ўзи ясаганлиги ҳақида хабар юборган.
Юқоридагиларни ўрганиб чиқиш натижасида, ЎФA Этика қўмитаси йиғилишининг қарорига кўра, Кахи Махарадзе Интизом кодексининг тегишли бандлари бўйича айбдор деб топилиб, унга нисбатан футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча турларидан 5 йил муддатга четлатилиб, юз миллион сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Шунингдек, футболчи Евгений Кочнев ҳам Интизом кодексининг тегишли бандлари билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча турларидан 3 йил муддатга четлатилиб, ўттиз миллион сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.
139views0replies
0

Комментарии