Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда салкам 110 млрд сўмлик тендерлар ноқонуний ўтказилгани аниқланди

Қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйган ташкилотлар орасида Олмазор туман ҳокимлиги, "Ўзбекистон темир йўллари", "Uzbekistan Airways Technics" МЧЖ, бир нечта туман МТБлари ва бошқалар бор.

217views0replies
0

Спорт вазирлиги

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан ҳудудда доимий танлов (тендер) савдолари мониторинг қилиб борилади. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди. 
Қайд этилишича, 2022 йилнинг 8 ойи давомида Тошкент шаҳридаги бюджет ва корпоратив буюртмачилар томонидан бошланғич нархи жами 2 трлн 590 млрд 900 млн сўмлик 1974 та танлов (тендер) савдолари ўтказилган.
Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида умумий бошланғич қиймати 107,12 млрд сўмлик 156 та танлов (тендер) савдоларида “Давлат харидлари тўғрисида"ги ҳамда "Рақобат тўғрисида"ги қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган.
Бундай қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган 66 сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаби, Бектемир, Миробод, Яшнобод, Мирзо Улуғбек туман мактабгача таълим бўлимлари, Яшнобод туман Халқ таълими бўлими, "Uzbekistan Airways Technics" МЧЖ, Р. Глиер номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ "Кўприкқурилиш трести" УК қошидаги 13-Кўприкқурилиш отряди, Олмазор туман ҳокимлиги, Миробод туман Ободонлаштириш бошқармаси, "Тошкент иссиқлик маркази" ДУК Тошкент кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси, "Uz Chasys" МЧЖ, "Otel Oʻzbekiston" МЧЖ, Кўзи ожизлар мактаб-интернати, Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонаси, Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети қошидаги академик лицейи ва бошқа 52 та ташкилотларга иш қўзғатилган ва тегишли кўрсатмалар берилган.
Шунингдек, 23 та харидлар буюртмачилар томонидан ихтиёрий равишда бекор қилинган. 81 та харидларда йўл қўйилган қонунбузилишлар юзасидан чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга маълумот киритилган.
217views0replies
0

Комментарии