Поиск
RUUZ

Происшествия

Навоийда Lacetti ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди

Вояга етмаган шахс отасига тегишли бўлган автомашинани бошқариб ЙТҲ содир этган.

521views0replies
0

Видеодан кадр

Зарафшонда Lacetti ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдани уриб юборгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат бўйича Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати муносабат билдирди.
Жорий йилнинг 14 сентябрь куни соат 13:02 атрофида Зарафшон шаҳрида яшовчи 2005 йилда туғилган, вояга етмаган Ж.Ў. отасига тегишли бўлган Lacetti автомашинасини бошқариб кетаётган вақтда йўлнинг чап томонидан ўнг томонига кесиб ўтаётган пиёда Л.А.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Ушбу ЙТҲ натижасида фуқаро Л.А. олган тан жароҳати туфайли туман шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
521views0replies
0

Комментарии