Поиск
RUUZ

Общество

Хоразмда фарзандини дунёга келтирган она туғруқдан 2 кун ўтиб вафот этди

Марҳуманинг ўлими сабабини аниқлаш юзасидан суд – тиббий экспертизаси тайинланди.

141views0replies
0

UzNews.uz

Фуқаро Г.Б.нинг шифокорлар айби билан вафот этганлиги ҳақида мурожаатлар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ушбу ҳолат бўйича Хоразм вилояти прокуратураси Ахборот хизмати муносабат билдирди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 12 сентябрь куни Янгибозор туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ комплексида 1998 йилда Янгибозор туманида туғилган фуқаро Г.Б. қиз жинсли чақалоқ туғган ва туғруқдан кейин Г.Б.да қон кетиш кузатилгач, унда бачадон ортиғи билан олиш жарроҳлик амалиёти ўтказилган.
Жарроҳлик амалиётидан кейин Г.Б. 13 сентябрь куни РШТЁИМ Хоразм филиалига ўтказилган ва кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, шу йилнинг 14 сентябрь куни филиалнинг жонлантириш бўлимида вафот этган, дейилади хабарда.
Фуқаро Г.Б.нинг ўлими сабабини аниқлаш юзасидан суд – тиббий экспертизаси тайинланган ҳамда марҳуманинг вафоти бўйича шифокорларнинг ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Янгибозор туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
141views0replies
0

Комментарии