Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент яқинида бир гуруҳ шахслар дориларнинг “сроги”ни қалбакилаштириб сотгани аниқланди

Қўлга олинганлардан умумий қиймати 3 млрд сўмдан ортиқ бўлган 445 минг дона сифатсиз дори воситалари олиб қўйилди.

65views0replies
0

ЎзА

ЎзАнинг хабар қилишича, жорий йилнинг 12 сентябрь куни соат тахминан 15:30 ларда Янгийўл тумани Регистон МФЙ 44-уйда тезкор тадбир ўтказилди. Унда О.Джумаев ва бошқалар ўзаро жиноий тил бириктириб, сифатсиз дори воситаларини сотиш мақсадида ўз уйида ноқонуний яширин цех ташкил қилганлиги аниқланди. 
Ушбу шахслар хорижда ишлаб чиқарилган муддати ўтган сифатсиз дори воситаларини яроқлилик муддатини ўзгартириб, қалбакилаштириб сотиш билан шуғулланган ҳолат ҳам аниқланди.
Олиб борилган тезкор тадбир давомида фуқаро О.Джумаевнинг яшаш хонадонидан жами 34 турдаги 445 минг 61 дона қалбаки дори воситалари, қадоқлаш ва пул санаш хамда дори воситалари муддатини ўзгартириш ускуналари, қалбаки штамп, муҳрлар хамда принтерлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Баҳолаш экспертизасининг 2022 йил 13 сентябрдаги хулосасига кўра, қонунбузарнинг яшаш хонадонидан олинган жами 34 турдаги дори воситаларининг умумий баҳоси 3 миллиард 185 миллион 250 минг сўмни ташкил этган. Ҳозирда тергов тадбирлари давом этмоқда.
65views0replies
0

Комментарии