Поиск
RUUZ

Происшествия

Қашқадарёда Lacetti ҳайдовчиси 11 ёшли болани уриб юборди

Йўловчи "пешеход"дан ўтаётган бўлган. Оғир тан жароҳати олган бола воқеа жойида вафот этган.

111views0replies
0

UzNews.uz

Қашқадарё вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2022 йил 11 сентябрь куни соат тахминан 14:01 ларда 4Р-79 давлат аҳамиятдаги “Қарши шаҳри-Чим-Чироқчи-Шаҳрисабз” автомобиль йўлининг 3 километрда Х.Ф. бошқарувидаги Lacetti билан “Шаҳрисабз-Қарши” йўналишида ҳаракатланиб бориб, йўлни пиёдалар ўтиш учун мўлжалланган қисмидан пиёда ҳаракатланиб ўтаётган вояга етмаган Қарши шаҳар “Отчопар” МФЙда яшаган Й.A.ни уриб юборган. 
Натижада, Й.A. оғир тан жароҳати олиб вафот етган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
111views0replies
0

Комментарии