Поиск
RUUZ

Реклама

HONOR X8 смартфони – чиройли, ҳамёнбоп ва оддий

Қандай қилиб ҳамёнбоп смартфон бир вақтнинг ўзида чиройли, ихчам, кучли қувват ва сифатли тасвирга эга бўлиши мумкин – ушбу саволларнинг жавоби HONOR X8 тавсифида.

462views0replies
0

HONOR X8 – бу ихчам енгил корпус ва йирик ёрқин экран билан ажралиб турадиган чиройли эргономик телефон. Телефоннинг ранглар гаммаси ҳам кўзга ташланиб туради: айнан шундай қурилмага корпуснинг ноодатий ранги билан мақтаниш учун шаффоф ғилоф кийдириш мумкин. Смартфон уч рангда тақдим этилган: титан кулранг, кўк океан ва ярим тун қораси. Бугунги тавсифдаги телефон ранги – кўк океан.
Телефоннинг оғирлиги 177 граммни ташкил қилади. Уни бемалол битта қўл билан ишлатиш, шунингдек, чўнтак ёки кичик сумкага солиш мумкин. Сезиларли даражадаги енгил оғирликка қарамасдан, телефон экрани катта – ён тараф (1,1 мм) ва тепа тарафдан (1,15) ингичка ромли 6,7 дюйм.
Экраннинг янгиланиш частотаси 90 Гц ни ташкил қилади, бу телефондаги тасвирни анча тиниқ ва ёқимли қилиб кўрсатади. Частотани автоматик тарзда бошқариш имконияти эса қувватнинг оптимал даражасини ушлаб туришга имкон беради.
Қайд этиш жоиз, HONOR X8 экрани кўзда чарчоқни юзага келтирадиган кўк рангнинг пасайтирилган даражаси бўйича TÜV Rheinland сертификатини қўлга киритган.
Мутолаа қилишни яхши кўрадиганлар учун созлаш қисмида «электрон китоб режими» мавжуд. Ушбу режим ёқилганида экрандаги тасвир оқ-қора бўлади, смартфон эса кўзга оғирлик даражасини пасайтириш учун кулрангнинг маъқул жилоларини танлаб беради.
Қизиқиш катта бўлган савол – ҳамёнбоп телефон камерасидан нималарни кутиш мумкин? Аввало таъкидлаб ўтиш керак, смартфон 64 Мп асосий модуль ва 5 Мп кенг бурчакли объективли квадрокамерага, шунингдек, макрокамера ва «боке» эффектили объективга эга бўлган. Ёритиш яхши бўлганида камера муносиб натижани кўрсатади, AI функцияси эса тасвирларни яхшилаш ва деталлаштиришга имкон беради. Тасвирлар ҳам узоқ масофадан, ҳам тунги вақтда сифатли бўлиб чиқади.
Қизларга яхшилаш, яъни олд камерада ёшартириш режими қизиқ. Блогерларга иккитали камера функцияси ёқади, бунда ҳам тушираётган нарсангизни, ҳам ўзингизни кўришингиз мумкин.
Яна битта фойдали «фича» – мавжуд фильтрлар ва тўйинган ранглардаги суратлар, ва албатта табассум ёки махсус ишоралар орқали масофадан «селфи» тушириш имконияти.
HONOR X8 камераси Full HD-кенгайтмали видео туширишга қодир. Лекин видеони автоматик тарзда стабилизация қилишнинг имкони йўқлигига тайёр бўлиш керак.
Бир вақтнинг ўзида бир неча ҳаракатларни бажариш мумкин: телефонда гаплашиш ва ўйин ўйнаш, хабар юбориш ва бошқа кўплаб нарсалар. Оператив хотирани 6 гб дан 8 гб гача кенгайтириш технологияси фон иловаларини қисқартириш ҳисобига содир бўлади ва кўп ҳаракатлар амалга оширилаётган режимда фон жараёнлари узилиб қолишининг олдини олади.
Google компаниясининг барча сервислари ишлайди, бу дегани иловаларни бегона сайтлардан юклаб олиш ёки қандай харита ва почтадан фойдаланиш кераклигини ўйлашнинг кераги йўқ.
Энг муҳими: қандай батарея ўрнатилган ва қувват қанчага етади? Телефон 4000 мА*ч сиғимли батареяга эга бўлган. Бундай батарея қуввати эҳтиёткорлик билан ишлатилганида бутун кунга, Youtube да видео томоша қилганда 13 соатга ва ўйин ўйнаганда 9 соатдан ортиққа етади.
Шунингдек, телефонни 10 дақиқа ичида уч соатли видеони кўришга етадиган қувват билан тўлдиришга имкон берадиган 22,5 Вт қувватига эга HONOR Super-Charge тезкор қувватлаш технологияси ҳам мавжуд.
Нархи 3 099 000 сўмдан бошланадиган ушбу смартфонни Elmakon ва Texnomart электроника дўконларида харид қилиш мумкин. Шунингдек, қурилмалар бутун мамлакат бўйлаб бошқа дўкон ва ҳамкор каналларда ҳам бўлади. X церийасидаги барча HONOR смартфонларига бир йиллик кафолат амал қилади.
Компаниядан ёқимли бонус – 15 сентябрга қадар HONOR X8 телефони харид қилинганида симсиз колонка совғага берилади.
Реклама ҳуқуқлари асосида
462views0replies
0

Комментарии