• 12 676 сум
    -18.86
  • 14 976 сум
    97.06
  • 162 сум
    -0.04
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 676 сум
    -18.86
  • 14 976 сум
    97.06
  • 162 сум
    -0.04
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 14 сентября 2022

"Миллий тикланиш" партиясининг соф олтиндан ясалган нишонига изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқда партия ўзига соф олтиндан ясалган кўкрак нишони таъсис этгани ҳақида хабарлар тарқалди.

480
0
Ижтимоий тармоқ

Аввалроқ, ижтимоий тапрмоқда "Миллий тикланиш" демократик партияси томонидан 585 пробали соф олтиндан ясалган кўкрак нишони таъсис этилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. UzNews.uz мухбири ҳолатга изоҳ олиш мақсадида патия Марказий кенгаши етакчи ходими билан боғланди.

Унинг таъкидлашича, кўкрак нишони “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан тасис этилган. Нишон фаол депутатларига совға тариқасида берилади.

“Иштимоий тармоқларда тарқалган хабарлардаги расмда “значок” сўзи ҳам кўрсатилган. Буни нишонга сертификат тақдим этган компания ёзган”, - дейди партия етакчи ходими.

Қайд этилишича, нишон партия фаолларининг ҳомийлик маблағлари асосида чиқарилган. Ҳозирда кўкрак нишонидан фақат битта ясатилган ва у партиянинг музейида сақланмоқда.

480
0