Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистон Озарбайжон-Aрманистон чегарасида сулҳга эришилганини олқишлайди

Ўзбекистон ҳукумати томонларни сиёсий-дипломатик музокаралар ўтказишга ва ўт очишни тўхтатиш шартларига риоя қилишга чақиради.

33views0replies
0

Sputnik

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Озарбайжон ва Арманистон чегарасида содир бўлган ҳолат бўйича расмий баёнот берди.
Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислик қилувчи мамлакат сифатида Озарбайжон-Aрманистон чегарасида тинчликка эришилгани ва кескинлик бартараф этилганини олқишлайди.
Ўзбекистоннинг ишончи комилки барча масалалар ва мавжуд муаммоларни ҳал қилишнинг ягона тўғри йўли бу халқаро ҳуқуқ асосида ва илгари эришилган келишувлар доирасида тинчлик музокаралари ва маслаҳатлашувлар йўлидир.
"Биз тинчлик шартларига қатъий риоя қилиниши, ҳар қандай шароитда ҳам вазминликнинг намоён бўлишига умид қиламиз ҳамда томонларни мавжуд аҳволни барқарорлаштириш, вазиятдан чиқиш учун сиёсий ва дипломатик музокаралар олиб боришга даъват этамиз", — дейилади хабарда.
33views0replies
0

Комментарии