Поиск
RUUZ

Общество

"Uzbekistan GTL" заводида жаҳон тарихида илк бор синтетик авиакеросин маҳсулоти ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Бугунги кунга қадар GTL мажмуасида жами 55 минг тонна синтетик дизель ёқилғиси ва 20,5 минг тонна синтетик нафта ишлаб чиқарилган.

40views0replies
0

Ўзбекнефтгаз АЖ

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси ва қўллаб-қувватлаши туфайли, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг тизимида янги давр - устувор вазифалар ҳамда истиқболли режаларни амалга ошириш жараёни бошланди. Сабаби, "газни – суюқликка" технологияси асосида дунёдаги етакчи заводлардан бири бўлган “Uzbekistan GTL”да ишлаб чиқариш тури кенгаймоқда.
“Uzbekistan GTL” заводида янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш, унинг сифатини доимий равишда назорат қилиш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида “Ишчи гуруҳ” ташкил қилинган бўлиб, доимий равишда синтетик ёқилғи маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши ҳолатини ўрганиш, маҳсулотларни сақлаш, сотиш ҳамда етказиб бериш жараёнлари ўрганиб келинмоқда.
Қувонарлиси эса, Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзоларининг ташрифи давомида яна бир янги турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилишига старт берилди. Нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон тарихида илк бор, “Uzbekistan GTL” заводида халқаро стандарт (ASTM D-7566) ва техник талабларига мос бўлган синтетик авиакеросин маҳсулоти ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.
Синтетик керосиннинг 23 та асосий физик-кимёвий ва техник параметрлари тўлиқ талаб даражасига етказилди. Асосий параметрлардан бири бўлган музлаш ҳарорати халқаро стандарт талаб даражасига (-47°С) етказиш ишлари якунланди.
Бугунги кунга қадар, “Uzbekistan GTL” заводи томонидан IAТA, ASTM International, Def Stan халқаро ташкилотларининг авиация ёқилғиси учун хом ашё сифатида GTL керосинини синтетик компонент сифатида фойдаланишга рухсат этилганлиги тўғрисида ижобий хулосалар олинган.
GTL заводида ишлаб чиқарилган синтетик керосинининг биринчи партияси намунаси олиниб, халқаро авиасоҳани тартибга солувчи ташкилот (IATA) тавсиясига кўра, мувофиқлик сертификатини олиш учун SGS компаниясининг Эстония, Бельгия ва Франциядаги лабораторияларига таҳлил ва тегишли хулоса олиш учун юборилди.
Бошқарув раиси аввало жорий йилнинг 15 июнь куни “Uzbekistan GTL” заводида Ўзбекистон тарихида биринчи синтетик нефти, 2022 йил 29 июнь куни Ўзбекистон нефть-кимё саноати тарихида илк бор синтетик дизель, кейинчалик “GTL” синтетик нафтаси ишлаб чиқариш йўлга қўйилганини таъкидлаб, мутахассисларнинг яна бир изланиши самара берганини ҳамда табиий газдан синтез қилиш йўли билан Жаҳон тарихида илк бор синтетик авиакеросин ишлаб чиқарилганини расман маълум қилди.
Бундан ташқари, Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан ташриф чоғида импорт ўрнини босувчи нефть маҳсулотлари ва углеводород хомашёларини ишлаб чиқарилиши, маҳсулотни сақлаш, сотиш ҳамда етказиб бериш жараёнлари ўрганилди.
Синтетик авиакеросин ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, халқаро стандарт (ASTM D-7566) ҳамда техник талабларга риоя қилган ҳолда синтетик авиакеросин ишлаб чиқарилишини назорат қилиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
“Uzbekistan GTL” заводининг тўлиқ иш режимига ўтилгани сабаб, синтетик ёқилғи маҳсулотларининг ишлаб чиқариш ҳажмини босқичма-босқич ошириб бориш ҳамда маҳсулотларнинг юқори сифатда бўлишини таъминлаш кераклиги таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб бориш натижасида маҳсулот таннархининг арзонлашишига эришиш бўйича вазифалар белгилаб берилди. Жорий йилнинг 14 сентябрь кунидан бошлаб Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси орқали сотувга жойлаштириладиган синтетик дизель ёқилғисининг бир тоннаси бошланғич нархи 13 млн. 897 минг 109 сўмгача арзонлаштирилиши белгиланди.
Сўнгги икки ой ичида иккинчи маротаба нарх арзонлаштирилиб, жорий йилнинг 29 август куни синтетик дизелнинг бошланғич нархи 15 млн. 550 минг 500 сўмдан 14 млн. 504 минг 378 сўмгача камайтирилган эди.
Заводдаги 11 мингга яқин ускуна ва асосий ишлаб чиқариш қурилмаларининг синхрон ишлашини таъминлаш бўйича қилинаётган ишлар ҳолати ҳам ўрганилди ва технологик жараёнларда меҳнат қилаётган муҳандислар, ёш мутахассислар билан очиқ суҳбат қилинди.
Заводнинг ишлаб чиқариш цехлари бошлиқлари ва раҳбар ходимлар иштирокида ишчи йиғилиш ўтказилди ва синтетик ёнилғи маҳсулотларини ишлаб чиқарилиши узлуксизлигини таъминлаш, истеъмолчиларга ўз вақтида ва сифатли ёнилғи маҳсулотларни етказиб берилишини бўйича зарурий кўрсатмалар берилди.
Бугунги кунга қадар эса GTL мажмуаси жами 55 минг тонна синтетик дизель ёқилғиси ва 20,5 минг тонна синтетик нафта ишлаб чиқарилган бўлиб Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси орқали кунлик равишда истеъмолчиларга етказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Uzbekistan GTL” мажмуасида йилига умумий қиймати 1 миллиард АҚШ доллари ёки 12,8 триллион сўмдан ортиқ импорт ўрнини босувчи нефть маҳсулотлари ва углеводород хом ашёлари ишлаб чиқарилиш режалаштирилган.
40views0replies
0

Комментарии