Поиск
RUUZ

Общество

Гулнора Каримованинг Швейцариядан бошқа давлатларда ҳам жиноий активлари борлиги аниқланди

Франция, Буюк Британия, Бельгия, Латвия ва Россияда Гулнора Каримова ва у бошчилигидаги уюшган гуруҳга тегишли миллионлаб маблағлар ҳақида маълумот берилди.

216views0replies
0

Швейцарияда жойлашган активлардан ташқари, Гулнора Каримова ва у бошчилигидаги уюшган гуруҳнинг бошқа хорижий давлатлардан ҳам жиноий активлари борлиги аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Франциядан 2020 ва 2021 йилларда тақрибан жиноий уюшган гуруҳ аъзоларига тегишли кўчмас мулкларни (Париж шаҳри яқинидаги 2 та қасрлар) сотилиши натижасида 20 миллион АҚШ долларига тенг пул маблағлари Ўзбекистонга қайтарилди.
Бельгия Қироллигида ҳам жиноий уюшган гуруҳга тегишли бўлган активлар жойлашган. Уларни қайтариш мақсадида, Ўзбекистон мутасадди ташкилотлари ҳамда Бельгия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Таъкидлаш жоизки, Бельгияда тергов жараёни тугамаганлиги сабабли (тергов сири), ушбу активлар ҳақида кўп маълумот ошкор қилиш имконияти мавжуд эмас.
Буюк Британияда Гулнора Каримова ва унинг шерикларига тегишли бўлган 10 миллион фунт стерлинг миқдоридаги маблағлар ва 3 та кўчмас мулкнинг тақдири Лондоннинг Олий судида кўриб чиқиш жараёнида.
Латвия Республикаси
Латвия Республикасида ҳам бир талай активлар мавжуд. Латвия суд органлари томонидан 2018 йили Ўзбекистонда чиқарилган ҳукмлар (Латвияда жойлашган активларни Ўзбекистон даромадига мусодара қилиш ҳақида) тан олинган.
Активлар 15 миллион АҚШ долларига тенг маблағлар, 850 унцияга (26 кг.) тенг олтин сертификатлари ҳамда Рига шаҳрида жойлашган маданий-кўнгилочар мажмуадан ташкил топган.
Таъкидланишича, Латвиядаги юқоридаги активларни қайтаришда мураккабликлар юзага келмоқда. Шунга қарамай, ушбу давлатдаги активларни қайтариш бўйича ишлар қатъий изчиллик билан давом эттирилмоқда.
Россия Федерацияси
2021 йил ноябрь ойида Москва шаҳрида жойлашган активларни (6 та хонадон) Ўзбекистон даромадига ўтказилиши ҳақида Москва шаҳар судининг қарори чиқарилган.
Ҳозирги пайтда, ушбу кўчмас мулк объектларини Россия суд ижрочилари томонидан сотиш жараёни давом этмоқда. Сотиш натижасида келиб тушган пул маблағлари Ўзбекистон ва Россия фойдасига тенг улушларда бўлиниши Москва шаҳар судининг қарорида ўз аксини топган.
Қолган активларни қайтариш бўйича мазкур давлатларда иш олиб борилмоқда. Жиноий активларнинг умумий қиймати қарийб 1,3 млрд АҚШ долларини ташкил этади.
Ўз навбатида ҳозирги кунга келиб, мазкур пуллар 14,3 триллион сўмни ташкил этиб, уларни ҳисобига 1400 тадан ортиқ мактаблар қўрса бўлади.
216views0replies
0

Комментарии