Бугун, 13 сентябрь куни Олий Мажлис Сенатининг ўттиз иккинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида белгиланган миқдордан ортиқ газ қуйилганда 6 ойдан 1 йилгача мазкур шохобчанинг лицензиясидан маҳрум қилиш таклиф қилинди.
Шунингдек, автомобилларга газ қуйишни тартибга солиш ва назорат қилиш билан шуғулланувчи битта масъул ташкилотни белгилаш ҳам таклиф қилинди.
Сенат раиси томонидан кейинги сессиясида бу масала кўриб чиқилиши айтилди.