Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2022 йилнинг 12 сентябрь куни тахминан соат 09:00 ларда Яшнобод тумани Охангарон кўчасида 1978 йилда туғилган М.Р. ишончнома асосида Cobalt'да ҳаракатланиб, руль бошқарувини йўқотган ва қарама-қарши йўлларни ажратиб турувчи кўкаламзорлаштирилган майдончадаги дарахт билан тўқнашув содир этган.
Кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамай, автомашина ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Дастлабки маълумотга кўра, ҳайдовчининг рулда соғлиги ёмонлашиб қолган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.