Поиск
RUUZ

Общество

Фарғонада ҳамшира уй шароитида укол қилиши оқибатида қизалоқ вафот этди

Аёл аввал шифохонада ишлаб, сўнг ишдан бўшаган. Маҳалладоши ундан илтимос қилгани сабаб у қизчага укол қилган.

388views0replies
0

Видеодан кадр / Иллюстрация

Фарғонада собиқ ҳамшира уй шароитида қизалоққа укол қилганидан сўнг, у вафот этди. Аёлга нисбатан жазо тайинланди. Бу ҳақда Zamon информацион дастурида маълум қилинди.
Маълум бўлишича, айбланувчи 1988-2000 йилларда туман тиббиёт бирлашмасида ҳамшира бўлиб ишлаган. Кейинчалик соғлиги ёмонлашгач, ишламай қўйган ва қишлоқдошларининг илтимоси билан уй шароитида буюрилган уколларни қилиб келган. Овсинининг келини ҳам қизи бетоб экани, шифокор ёзиб берган уколларни қилиб беришини илтимос қилгани учун, йўқ деёлмаган.
Натижада ҳамшира шифокор тавсия қилган “Сефтокс” номли кукунни 10 грамм “Новокаин” билан эритган ва эритманинг 0,1 граммини беморнинг чап қуймуч қисмига синама тарзда юборган.
Орадан 3-4 дақиқа ўтгач, қиз қорни оғриётганини айтиб, қайт қилиб юборган ва сал ўтмай ҳушини йўқотган. Қиз шифохонага олиб кетилаётганда вафот этган.
Суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, қизалоққа “Сефтокс- Новокаин” эритмаси юборилганда ножўя таъсир қилиши оқибатида аллергик реакцияни юзага келтирган, натижада нафас йўллари беркилиб қолган.
Қайд этилишича, уй шароитида мазкур ҳолатни олдини олишда фойдаланиладиган дори воситалари йўқлиги сабаб ўлим ҳолати қайд этилган.
Шифокорга суд ҳукми ўқилди. Унга кўрга, айбланувчига нисбатан ЖКнинг 102-моддаси (Эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш) 1-қисми билан малакаланиб, унинг аёл киши экани, муқаддам судланмагани, жабрланувчининг қонуний вакилини унга нисбатан даъвоси йўқлигини енгиллаштирувчи ҳолат сифатида инобатга олиб, модда санкциясида назарда тутилган 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
388views0replies
0

Комментарии