• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 9 марта 2021

Қибрайдаги “қонли ариқ” сабабчилари аниқланди

Мутасаддилар ҳолат бўйича ўрганиш олиб бориб, натижаларни маълум қилди.

1358
0
Видеодан кадрлар

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот хизмати хабарига кўра, Тошкент вилояти Қибрай тумани Ўнгқўрғон маҳалласидаги фермер хўжаликлари ўртасидан ўтган ариқдан ҳар куни икки маҳал қон оқиши ҳолати тегишли масъуллар томонидан ўрганилди.  

Ўрганиш натижаларига кўра, тумандаги “Obod Savdo Biznes” МЧЖга қарашли ихтисослаштирилган сўйиш корхонасида ветеринария-санитария қоидалари ва меъёрлари бузилганлиги, яъни, кушхонадан чиққан чиқиндилар ҳақиқатдан ҳам ариққа оқизилаётганлиги маълум бўлди.  

МЧЖ раҳбарларига аниқланган камчиликларни 5 кун муддат ичида зудлик билан бартараф этиш чораларини кўриш бўйича зарур кўрсатмалар берилди ҳамда огоҳлантириш хати юборилди.

1358
0