Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда қуёш батарейкаси орқали электромобилларни юқори тезликда зарядловчи қурилма яратилди

Ҳар бир тизим йилига 32 минг кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқариб, 950 та электромобилни зарядлайди.

185views0replies
0

Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги ҳузурида Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институтида қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда электромобилларни юқори тезликда зарядловчи қурилмаларни яратиш ва ривожлантириш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Унга кўра, Ўзбекистон иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда энергия сақлаш тизимига эга бўлган қуёш фотоэлектр тизими орқали маҳаллий электр тармоғи билан параллел ҳолда ишлайдиган электромобилларни тез зарядлаш қурилмаси ишлаб чиқилди.
"Таъкидлаш керакки, ҳар бир тизим йилига 32 минг кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқариб, 950 та электромобилни зарядлаш имконияти яратилади ҳамда 11,2 минг куб метр табиий газ тежалиб, атмосферага 19,8 тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади", — дейилади хабарда.
185views0replies
0

Комментарии