• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 11 сентября 2022

Навоийда 10 нафар боғча болалари овқатдан заҳарлангани айтилмоқда

Болалар шифохонага ётқизилган. Уларнинг бир нафарига ўткир респератор, юқори нафас йўлларининг шамоллаши ташҳиси қўйилган.

361
0
UzNews.uz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Навоий вилояти Кармана тумани 6-сонли Мактабгача таълим муассасасида кўп сонли болалар овқатдан оммавий заҳарлангани ҳақида хабарлар тарқалди.

Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан маълумот берди.2022 йил 9 сентябрь куни соат 17:00 да Кармана туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимига 10 нафар вояга етмаганлар умумий ҳолсизлик, қусиш ва ич кетиши каби клиник белгилар билан ётқизилган.

Ушбу белгилар бўйича беморларга туман тиббиёт бирлашмасига қарашли юқумли касалликлар бўлими томонидан “ошқозон-ичак фаолиятини бузилиши” ташҳиси қўйилиб, уларнинг 9 нафарига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган ва аҳволи қониқарли бўлганлиги сабабли, касалхонадан чиқарилган.

Қайд этилишича, 1 нафар вояга етмаганга бошқа касаллик аломатлари ўткир респератор, юқори нафас йўлларининг шамоллаши ташҳиси билан даволанмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Кармана туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, экспертиза текшируви учун тегишли намуналар олиниб, суд-тиббий экспертизаси тайинланган.Терговга қадар текшириш натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

361
0