Поиск
RUUZ

Происшествия

Қамчиқда бир нечта машиналар иштирокида ЙТҲ содир бўлди: қурбонлар бор

ЙТҲга учраган автомобилларнинг айримлари ёниб кетган. Дастлабки маълумотларга кўра, 7 киши жароҳатланган.

263views0replies
0

Видеодан кадр

Бугун, 11 сентябрь куни Тошкент-Ўш халқаро автомобиль йўлининг 247-километрда ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар берди.
Фарғона водийси томон кетаётган Isuzu юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида бир неча автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлган ва айрим автомобиллар ёниб кетган.
Дастлабки маълумотларга кўра, 3 киши ҳалок бўлган, 5 дан 7 кишигача жароҳатланган. Воқеа жойига зудлик билан Фавқулодда вазиятлар вазирлигинингнинг махсус-қидирув, ёнғин-қутқарув бўлими ходимлари етиб борган.
Ёнаётган машиналар зудлик билан ўчирилган. Бундан ташқари, қутқарувчилар томонидан жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, уларни кейинчалик касалхонага ётқизишда ёрдам кўрсатилган. Бир оздан сўнг, шифохона да яна бир киши ҳалок бўлган.
Мазкур автоҳалокат оқибатлари тезда бартараф этилгач, автомашиналар ўтиши учун довон очилган.
"Яқин соатларда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати воқеа юзасидан батафсил маълумотларни эълон қилади", - дейилади хабарда.
263views0replies
0

Комментарии