Поиск
RUUZ

Общество

Журналистика университетида талабани калтаклаган ходим ишдан олинди

Аввалроқ, мазкур талаба у ректорга салом бермагани учун калтаклангани ҳақида мурожаат билан чиққанди. Университет Одоб-ахлоқ комиссияси ҳолат юзасидан баёнот берди.

476views0replies
0

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида ходим талабани ректорга салом бермагани сабаб калтаклагани ҳақида хабарлар тарқалди. Университет Одоб-ахлоқ комиссияси ҳолат юзасидан баёнот берди.
Бугун, 10 сентябрь куни мазкур масала юзасидан йиғилиш ўтказилган. Мазкур йиғилишда жорий йилнинг 9 сентябрь куни университет талабаси Ж.Маҳмудов ҳамда университет ходимлари У.Рустамов, Х.Мирзайев, Ф.Очиловлар ўртасида бўлиб ўтган келишмовчилик ҳолати кўриб чиқилган.
Ўрганишга кўра, университет ходими Х.Мирзаев талаба билан ўзаро қўпол муомала сабабли шахсий тортишувга борганлиги маълум бўлди. Вазият университет профилактика нозири Ҳ.Содиқов томонидан ўрганиб чиқилган ва шу куннинг ўзида томонлар ярашуви қарори қабул қилиниб, масалага ечим берилганлиги аниқланган.
Бироқ, ярашув қарори қабул қилинганига қарамай, университет ички меҳнат тартиби қоидалари бузилганлиги юзасидан чора кўрилиши лозим деб топилган.
Меҳнат кодексининг 181-моддасида назарда тутилган интизомий жазо чораси яъни, ўз ваколати доирасидан ташқарига чиққанлиги сабабли Х.Мирзаев эгаллаб турган лавозимидан озод этилган ва у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Бошқа ходимлар У.Рустамов ва Ф.Очиловга нисбатан ҳайфсан интизомий чорасини қўллаш юзасидан қарор қабул қилинди. Шунингдек, Университет раҳбариятига ўз вақтида хабар бермаганлиги сабабли профилактика нозири капитан Ҳ.Содиқовга нисбатан тегишли чора кўрилиши учун туман Ички ишлар органига тавсия юборилган.
476views0replies
0

Комментарии