• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 10 сентября 2022

Навоийда мактаб директори ўзини осиб қўйди

Яшаш ҳовлисидаги олма дарахтига арқон ёрдамида ўзини осган вақтда акаси кўриб қолган.

895
0
UzNews.uz

Навоий вилояти прокуратураси Ахборот хизматининг хабарига кўра, Конимех туманидаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори М.Э. жорий йилнинг 7 сентябрь куни соат 15:00 ларда яшаш ҳовлисидаги олма дарахтига арқон ёрдамида ўзини осиб ўз жонига суиқасд қилган вақтда акаси Р.Ф. ушбу ҳолатни кўриб қолган.

Сўнгра, туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига олиб келган. Ҳозирда беморнинг аҳволи қониқарли.

Конимех туман прокуратураси томонидан ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.

 Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

895
0