Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкент шаҳар Экология бошқармаси бошлиғи ҳибсга олинди

Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи ва жиноят содир этишда гумон қилинган яна уч нафар шахс қамоққа олинди.

363views0replies
2

Экоқўмита

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 58 туп манзарали ва мевали дарахтларни ноқонуний кесишда гумон қилинган уч нафар шахс қўлга олинди. Бу ҳақда UzNews.uz'га Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Шунингдек, бошқарма дарахтларни кесиш билан шуғулланган қурилиш ташкилоти раҳбари томонидан ўсимлик дунёсига етказилган 797,7 миллион сўм миқдоридаги зарар тўлиқ қоплангани ҳақида хабар берди.
Шунингдек, Тошкент шаҳар Экология бошқармаси бошлиғи Ф.Д. 9 сентябрь куни ЖКнинг 205-моддаси 2-қисми “а” банди (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, ўта йирик зарар етказиш)да назарда тутилган жиноятни содир этишда гумон қилинувчи шахс сифатида ушланган.
"Ф.Д. Тошкент шаҳар Экология ва атрофни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келиб, асосий вазифаси экология ва атрофни муҳитни муҳофаза қилишга оид қонунчилик талаблари ижроси устидан назоратни амалга ошириш керак бўлган ҳолда, ўз мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, гўёки дарахтларни кўчиришга рухсат берганлиги важи билан уларни нобуд қилинишига шароит яратиб берган”, - дейилади Бош прокуратурада.
Aввалроқ Чилонзор туманида “Dream house stroy” МЧЖ ташкилоти томонидан 58 туп манзарали ва мевали дарахт ноқонуний равишда кесилгани ҳақида хабар берган эдик.
Қурилиш ташкилотининг мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 198-моддаси (экинлар, ўрмонлар, дарахтлар ёки бошқа ўсимликларни шикастлаш ёки йўқ қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу моддада 150 дан 200 бараваригача жарима ёки 300 дан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган.
Куни кеча Тошкентнинг Учтепа туманида ҳам худди шундай воқеа содир бўлди: қурувчи ташкилоти томонидан элликка яқин дарахтни кесиб ташлади ва 425,1 миллион сўм моддий зарар етказилиб, қурилиш ташкилоти мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
363views0replies
2

Комментарии