Ўзбекистон ташқи ишлар визири Владимир Норов Қозоғистон ва Жазоирнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчилари билан учрашди.
Владимир Норов дастлаб Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Қозоғистон Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Дархон Сатибалдини қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ Ахборот хизмати хабар берди.
Суҳбат давомида Дархон Сатибалди Ўзбекистон-Қозоғистон яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси эътироф этди.
Д.Сатибалдини Туркистон вилояти Aким лавозимига тайинлангани билан табриклаб, В.Норов унга касбий фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Владимир Норов мамлакатда дипломатик миссиясини якунлаётган яна бир Элчи Жазоир Халқ Демократик Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Носир Бушеритни қабул қилди.
В.Норов Элчининг Ўзбекистон-Жазоир муносабатларини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшганини қайд этди.
Н.Бушерит Ўзбекистондаги дипломатик фаолияти мобайнида республикада кенг кўламли ислоҳотлар ва мамлакатнинг жадал тараққиётига гувоҳ бўлганини эътироф этди.
Томонлар Ўзбекистон-Қозоғистон давлати билан ҳамкорлигининг долзарб масалалари, илгари эришилган келишувлар ижроси ва турли даражадаги бўлажак учрашувлар жадвалини кўриб чиқдилар.
Икки мамлакатнинг халқаро институтлар доирасидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришни давом эттиришга тайёрлиги таъкидланди.
Н.Бушерит ва Д.Сатибалди Ўзбекистон томонига дипломатик фаолиятини амалга оширишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлагани ва қулай шарт-шароитлар яратгани учун самимий миннатдорчилик билдирди.