Сирдарё вилояти Экология бошқармаси Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 8 сентябр куни Сирдарё вилояти Гулистон истироҳат боғи ДУК раҳбари А.Атабоев Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг тегишли хулосаларини (кесиш юзасидан) олмасдан 2 турдаги 4 дона тол ва 4 дона бақатерак дарахтларини ва 2 турдаги соғлом ҳолатда бўлган 8 дона тол дарахтларини ноқонуний кесганлиги, шунингдек 4 турдаги 5 дона манзарали дарахтларни ўсишдан тўхтамайдиган даражада шикастлантиргани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ўсимлик дунёсига етказилган жами 33 (ўттиз уч) млн сўм зарар миқдори белгиланиб, соҳага оид суриштирувлар ўтказилиши ҳамда белгиланган тартибда чора кўришлик юзасидан дастлабки тўпланган ҳужжатлар Гулистон шаҳар прокуратурасига юборилди.