Поиск
RUUZ

Общество

Андижондаги мактабда ўқувчилар мактаб озодалигини сақлаш учун ялангоёқ юришга мажбур бўлди

Вилоят ХТБ ҳолатга изоҳ берди.

337views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Андижондаги мактабда ўқувчилар мактабга оёқ кийимисиз киритилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ХТБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Ҳолат ўрганилганда ушбу 38-умумтаълим мактаби 310 ўринга мўлжалланган бўлиб, бу сиғим ҳудудда истиқомат қилувчи мактаб ёшидаги болаларни таълим билан тўлиқ қамраб олиш талабига жавоб беролмай қолганлиги сабаб, мактабга инвестиция дастури асосида 300 ўринли қўшимча бино қурилганлиги маълум бўлган.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқда тарқалган суратда айнан мактаб раҳбарияти томонидан мактабни тоза ва озодалигини сақлаш мақсадида мактаб учун алоҳида оёқ кийим кийиш тажрибаси илгари сурилганлиги, ўқувчилар синфхоналаридаги оёқ кийимлари кийилгунга қадар йўлакда юрган вақтларидаги ҳолат акс этган.
Ўқувчиларнинг оёқ кийимларини алмаштирилгунга қадар йўлакда юрганлиги, ушбу ташаббуснинг таълим сифатига умуман таъсири йўқ эканлиги, қолаверса ўқувчилар учун ноқулайлик келтириб чиқишига сабаб бўлганлигини инобатга олган ҳолда мактаб директори О.Х. ҳамда мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директори ўринбосари М.Б.ларга интизомий чора қўлланилган.
Мактаб маъмуриятига эса, таълимга алоқадор бўлмаган “ташаббус”ларни илгари сурмасликлари, таълим жараёнлари ХТВ ва қонунчиликда белгиланган тартиб-қоидалар асосида олиб борилиши ва мана шундай ҳолатга такроран йўл қўймаслик юзасидан қатъий огоҳлантиришлар берилган.
337views0replies
0

Комментарии