Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирлар лавозимга тайинланишидан аввал уларнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилади.
Бугун, 9 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.Унда депутатлар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири лавозимига Владимир Норов номзодини кўриб чиқдилар ва маъқулладилар.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Норов жорий йилнинг апрель ойида Абдулазиз Комиловнинг ўрнига ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчиси этиб тайинланганди.