Ўзгидромет хабарига кўра, бугун Ўзбекистонда жуда илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳудудларнинг кўп қисмида куннинг ўртасига келиб, ҳаво +20...+22 даражагача исийди. Фақат Кавказ ҳудудларидан шимолий ҳудудларга булутли массивлар киради, бунда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин ва ҳаво ҳарорати +9...+14 даража илиқ атрофида бўлади.
10 март куни фронтал зона ўтишида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси +7...+12 даража илиқ, кундузи +10...+15 даража илиқ бўлади.
11 март куни республика ҳудудининг кўп қисмида ёмғир кузатилмайди, фақат Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, Тошкент вилоятида баъзи жойларда кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати +12...+17 даража илиқ атрофида бўлади.
12 март куни Ўзбекистон ҳудудининг кўп қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундуз куни +20...+22 даража илиқгача кўтарилади. Фақат шимолий ҳудудларда об-ҳаво ўзгаришни бошлайди. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати шимолий ҳудудларда +2...+7 даража илиқгача пасаяди.
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ушбу даврга қор кўчиши хавфи сақланиб туради.