Поиск
RUUZ

Общество

Реклама тўғрисидаги қонун кучга кирди

Энергетик ичимликларнинг рекламасини соат 7:00 дан соат 22:00 гача телевидение ва радио орқали реклама қилиш тақиқланди.

296views0replies
0

Чилонзор туман хокимияти

Бугундан бошлаб реклама тўғрисидаги қонун кучги кирди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати.
Унга кўра, асосий тушунчалар қаторига ахлоқсиз реклама, номақбул реклама, рағбатлантирувчи акция каби янги тушунчалар ҳам киритилди.
Қонунга кўра, Ўзбекистонда реклама давлат тилида тарқатилиши ва реклама мазмунининг бошқа тиллардаги таржимаси матни унинг давлат тилидаги асосий маъносини бузиб кўрсатмаслиги керак.
Қонунга кўра, қуйидагилар тақиқланади:
она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилиш;
таълим муассасаларида фойдаланиладиган босма нашрлар (дарсликлар,
кундаликлар, дафтар ва бошқалар)да товарларни реклама қилиш;
нархларни (тарифларни) чет эл валютасида кўрсатиш;
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ахборот маҳсулотини ёш таснифини кўрсатмасдан реклама қилиш;
миллий ва оилавий анъаналарга, шунингдек ахлоқ ва маънавиятнинг умум қабул қилинган нормаларига зид бўлган шакллар, иборалар ва образлардан фойдаланиш;
энергетик ичимликларнинг рекламасини соат 7:00 дан соат 22:00 гача телевидение ва радио орқали реклама қилиш;
тамаки маҳсулотларини ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларини реклама қилиш.
Бундан ташқари, дори воситаларини реклама қилишда таниқли шахсларнинг, тиббиёт ходимларининг ёки ташқи кўриниши шифокорларнинг ташқи кўринишига ўхшаш шахсларнинг иштирок этиши тақиқланади.
296views0replies
0

Комментарии