Поиск
RUUZ

Общество

Сиртқи учун контракт кундузгидан нега қимматлиги тушунтирилди

Олий ва ўрта махсус таълими вазири Абдуқодир Тошқулов сиртқи таълим шаклида ўқиётган талабалар учун конртакт миқдори кундузгидан қиммат эканининг сабабини тушунтирди.

112views0replies
0

ЎзА

Вазирга кўра, кундузгида тўланган контракт ОТМ харажатларининг 68 фоизини қоплаяпти. Сиртқи эса ўзини ўзи қоплаяпти. Кундузгига имтиёз сифатида қарагалган.
Вазирнинг таъкидлашича, бу харажатлар асосан ўқитувчиларнинг иш ҳақида кўринади.
“Таълимнинг сиртқи, кундузги, кечки ва масофавий шакли бўйича педогогикада 7 млн 400 минг сўм. Ҳозир хусусийга борсангиз сиртқига 18 млн сўм оляпти. Халқаро филиалларда ҳам сиртқи 20 млн сўмдан каммас. Давлат ҳозир бунга ҳам субсидия бериб турибди”, - дейди вазир.
Таъкидланишича, агар ўқитувчи сиртқи учун 2 ой дарс берган тақдирда ҳам унга шу икки ой учун тўланмайди, балки 12 ой учун пул тўланади.
112views0replies
0

Комментарии