• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 9 сентября 2022

Тошкентда ариқ устига ўрнатилган панжаранинг орасига 11 ёшли боланинг оёғи сиқилиб қолди

Бундан аввал Сирдарёда шундай ҳолат содир бўлган эди.

243
0
ФВВ

Кеча, 8 сентябрь куни соат 18:25 атрофида Тошкент шаҳар ФВБга Миробод тумани Ҳамал кўчасидаги ариқ устига ўрнатилган металл панжара орасига 11 ёшли боланинг бир оёғи тушиб кетиб, қисилиб қолганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушган. Бу ҳақда ФВВ Ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, зудлик билан воқеа жойига етиб борган қутқарувчилар махсус ускуналар ёрдамида боланинг оёғини панжара орасидан жароҳатларсиз чиқариб олиб, амалий ёрдам кўрсатган ва ота-онасига соғ-омон топширган.

Шу ўринда, Фавқулодда вазиятлар вазирлиг барча ота-оналардан фарзандларини назоратсиз қолдирмасликни сўраб қолади, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 август куни Сирдарё вилоятида ҳам шундай ҳолат содир бўлган эди.

243
0