Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда 1 тонна нефть маҳсулотлари каналга оқизиб юборилди

Атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари ҳисоб-китоб қилинганида салкам 1,5 млрд сўмни ташкил этди.

196views0replies
0

Самарқанд вилояти Экология бошқармаси

Самарқанд туманининг “Андижон” МФЙда жойлашган “NURSHOD UNIVERSAL SAVDO” МЧЖга қарашли суюлтирилган газ сақлаш омборидаги нефть маҳсулотлари (печ ёқилғиси) сақлаш сиғимидан оқиб кетиши натижасида 1 тонна нефть маҳсулотлари жой рельефига тўплангани ва полиэтилен труба ёрдамида “Дарғом” каналига оқизилиб, сувни ва жой рельефини ифлослантирганлик ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Экология бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди. 
Қайд этилишича, корхона ҳудудига тўкилган нефть маҳсулотлари билан ифлослантирилган ер майдони ўлчанганда 86,4 м3 эканлиги маълум бўлган.
Атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари ҳисоб-китоб қилинганида 1 млрд 204 млн 401 минг 864 сўмни ташкил этди.
Ўрганишлар давомида ҳозирги кунда корхонанинг хавфлилик даражаси 1-тоифага мансуб эканлиги ва корхона экологик норматив ҳужжатларсиз фаолият олиб борганлиги аниқланди.
Аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан МЖтКнинг 65-моддаси 4-қисми билан маъмурий жарима қўлланилди. Маълумот учун, мазкур моддада келтирилган ҳуқуқбузарликни содир этилганда БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 15 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Шунингдек, корхона фаолиятини тўхтатиш ва атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун ҳисобланган компенсация тўловини ундириш юзасидан иқтисодий судга киритиш учун даъво аризаси тайёрланмоқда.
196views0replies
0

Комментарии