Поиск
RUUZ

Общество

Бурак Ўзчевитдан Сергей Безруковгача: Тошкентга бир қатор жаҳон киноюлдузлари ташриф буюришмоқда

13-18 сентябрь кунлари Тошкент халқаро кинофестивалига қайси киноюлдузлар келиши маълум қилинди.

280views0replies
0

Ўзбекистон Кинематография агентлиги

Тошкентда 13-18 сентябрь кунлари “Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент халқаро кинофестивали бўлиб ўтади. Унга дунёнинг 40 дан ортиқ давлатидан 500 га яқин актёр ва актрисалар, режиссёр ва операторлар, продюсер ва кинотанқидчилар, киношунослар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ташриф буюради. Бу ҳақда 8 сентябрь куни Кинематография агентлигида ўтказилган Матбуот анжумнида маълум қилинди.
Халқаро тадбир доирасида жаҳон продюсерларининг 150 та бадиий, ҳужжатли ва қисқа метражли филмлари намойиш этилади. Кинофестивал кунларида кино ишлаб чиқариш, филмлар намойишига оид 20 дан ортиқ кенг қамровли тадбирлар ўтказилиши ҳам режалаштирилмоқда.
Қайд этилишича, 14 сентябрь куни “Киночилар уйи”да бўлиб ўтадиган кинофестивалнинг тантанали очилиш маросимини таниқли режиссёр Алексей Агранович олиб боради. Қизил йўлакдан ўтиш маросимида дунёнинг 19 та таниқли кино мактаблари вакиллари, “Кино 5 кунда” танлови иштирокчилари ҳам қатнашишади.
Кинофестивал доирасида Такеши Китано, Арманд Ассанте, Бурак Ўзчевит, Сергей Безруков, Тимур Бекмамбетов каби таниқли киноижодкорлари билан ижодий учрашувлар бўлиб ўтади. Шунингдек, Жонни Депп онлайн мастер-класс ўтказади.
Таъкидлаш жоизки, “Кино 5 кунда” ёшлар халқаро танлов дастурида 1500 нафардан ортиқ ёш киноижодкорлар, дунёнинг 19 етакчи кино мактаби вакиллари иштирок этади.
Фестивал доирасида бир қатор маҳаллий филмлар томошабинлар эътиборига ҳавола этилади. Филмлар фестивалнинг маҳаллий томошабинлари ва меҳмонлари учун Бухоро, Урганч, Жиззах, Қарши, Шаҳрисабз, Андижон, Фарғона, Наманган ва Гулистон шаҳарларида ҳам намойиш этилади.
280views0replies
0

Комментарии