Зангиота туманида яширин цех фаолиятига чек қўйилди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура Департаменти Матбуот хизмати.
Зангиота туманида Ғ.Қ. “Ўратепа” МФЙ ҳудудидаги бинода яширин цех ташкил қилиб, PERSIL, ARIEL, MIF ва TIDE номли савдо белгиларидан фойдаланган ҳолда кир ювиш кукунларини тайёрлаб, сотаётганлиги аниқланди.
Қайд этилишича, жами 1 352 кг кир ювиш кукуни ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.