Поиск
RUUZ

Общество

Термизда академик лицей “замдиректори” пора билан ушланди

Термиз давлат университети қошидаги академик лицей директори ўринбосари лицейга ўқишга киритиб қўйиш учун 5 млн сўм талаб қилди.

2830views0replies
0

Бош прокуратура Департаменти

Сурхондарё вилояти Ангор туманида академик лицейга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган директор ўринбосари ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Матбуот хизмати хабар берди. 
Маълум қилинишича, Ангор туманида Термиз давлат университети қошидаги академик лицей директори ўринбосари Қ.А. фуқаро Г.нинг ўғлини ушбу лицейга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 5 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
2830views0replies
0

Комментарии