• 12 091 сум
    9.59
  • 13 844 сум
    7.36
  • 149 сум
    -1.28
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 091 сум
    9.59
  • 13 844 сум
    7.36
  • 149 сум
    -1.28
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 8 сентября 2022

Ўзгидромет ўзбекистонликларни мамлакатга нам ва салқин ҳаво кириб келаётганидан огоҳлантирди

10-12 сентябрда қатор ҳудудларда шамол кучайиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда.

2949
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, жорий йилнинг 10-12 сентябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан бироз нам ва салқин ҳаво кириб келади.

10-12 сентябрда республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда шамол 15-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда. 11 сентябрда Сурхондарё вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида шамолнинг кучайиши баъзи жойларда 20-23 м/с га етиши мумкин

11 сентябрда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида, 12 сентябрда Фарғона водийси вилоятларида бироз ёмғир ёғади. Республиканинг тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади, баланд тоғларда (2500 м дан юқори) ёмғир қорга айланиши мумкин.

11-12 сентябрда республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати кечалари +10…+13 даражагача, кундуз кунлари +25…+28 даражагача пасаяди.

2949
0