Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкентда дарахтлар кесиб ташлангани ҳақида хабар тарқалди. Давлат экология қўмитаси ҳолат юзасидан текширув ўтказди.
Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Чилонзор кўчасида “DREAM HOUSE STROY” номли МЧЖга тегишли ер майдонидаги жами 58 дона ҳар ҳил турдаги манзарали ва мевали дарахтлар илдиз қисмлари билан биргаликда йўқ қилинганлиги аниқланди.
Дарахтларни муҳофаза қилиш ва сақлашга доир қонунчиликда белгиланган чораларни кўрмаганлиги натижасида ўсимлик дунёсига жами 797 млн 700 минг сўм миқдорида зарар етказилган.
МЖтКнинг 1976-моддаси, ЖКнинг 198-моддасига асосан жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқиш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.