Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда мактаб ўқувчисига автомашинани бошқаришга рухсат берган она жавобгарликка тортилди

Автомашинани сояга олиб қўймоқчи бўлган йигит ўртоқларини олиб, "сайр" қилишга кетиб қолган.

244views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкентда вояга етмаган бола Cobalt автомашинасини бошқараётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Кенг муҳокамаларга сабаб бўлган ушбу ҳолат ўрганилганда ушбу транспорт воситасини бошқарган 16 ёшли Азиз эканлиги аниқланди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати.
"Калитни онамдан олдим, автомашинани соя жойга қўйиб қўймоқчи эдим. Нотўғри иш қилдим, бошқа қайтарилмайди", деди автомашинани бошқарган мактаб ўқувчиси.
Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган шахснинг онасига нисбатан МЖтКнинг 47-моддаси (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) ҳамда 135-моддаси (Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши) билан баённома расмийлаштирилиб автомашина вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилди.
244views0replies
0

Комментарии