Поиск
RUUZ

Политика

Мирзиёев Ўзбекистонда дипломатик миссиясини якунлаётган АҚШ элчисини қабул қилди

Президент фармонига мувофиқ АҚШ Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ўзбекистоннинг юксак давлат мукофоти – "Дўстлик" орденига сазовор бўлди.

48views0replies
0

president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 7 сентябрь куни Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган АҚШ Фавқулодда ва Мухтор элчиси Дэниел Розенблюмни қабул қилди.
Давлат раҳбари Дэниел Розенблюмнинг Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклик муносабатларини ривожлантиришдаги ҳиссасини қайд этди.
"Президентнинг жорий йил август ойида қабул қилинган фармонига мувофиқ америкалик дипломат Ўзбекистоннинг юксак давлат мукофоти – “Дўстлик” орденига сазовор бўлди", — дейилади хабарда.
АҚШ элчиси унинг фаолиятига берилган юқори баҳо учун самимий миннатдорлик билдириб, бундан буён ҳам мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг мустаҳкамланишини фаол қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлади.
48views0replies
0

Комментарии