Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентдаги ресторанларнинг бирида ёнғин содир бўлди

Ёнғин натижасида ресторан ошхонасининг тахминан 50 кв.м. майдони ёниб зарарланган.

363views0replies
0

Видеодан кадр

Бугун, 7 сентябрь куни соат 17:31 атрофида Тошкент шаҳар Миробод тумани Шаҳрисабз кўчасида жойлашган Brasserie ресторанида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
"4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 17:40 да воқеа жойига етиб борган ва соат 17:51 да ёнғин бартараф этилган", — дейилади ФВВ хабарида.
Ёнғин натижасида ресторан ошхонасининг тахминан 50 кв.м. майдонда томи ва шифт қисми ёниб зарарланган. Ёнғиндан бинонинг 200 кв.м майдони сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади. Ҳозирда ёнғинни келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
363views0replies
0

Комментарии