Поиск
RUUZ

Общество

Самарқанд шаҳрида 28 та автобус ва трамвай ҳаракати вақтинча тўхтатилади

ШҲТ саммити вақтида 8 та автобус йўналишларида айрим ўзгартиришлар киритилган ҳолда аҳолига жамоат транспорти хизмати кўрсатилади.

270views0replies
0

Самарқанд вилояти ҳокимиги

Самарқанд шаҳрида ШҲТ саммити вақтида қатор йўлларда транспорт ҳаракати чекланади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. 
Қайд этилишича, 14-17 сентябрь кунлари шаҳарнинг Ибн Сино, Бўстонсарой, Университет хиёбони, Г-34, Садриддин Айний, Регистон, Рудакий, Шоҳи Зинда, Уста Умар Жўрақулов, Ислом Каримов, Афросиёб, Беруний, Мирзо Улуғбек, Гулобод, Муқимий, Даҳбед кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланиши муносабати билан мазкур кўчаларда жамоат транспорти воситаларининг ҳаракатига чеклов ўрнатилади.
Фақатгина 4, 7, 15, 24, 37, 74, 93 ва 99 рақамли автобус йўналишларида айрим ўзгартиришлар киритилган ҳолда аҳолига жамоат транспорти хизмати кўрсатилади. Самарқанд шаҳридаги қолган 28 та автобус, 2 та трамвай йўналишлари, шунингдек, иккита йўналишда такси хизмати вақтинча тўхтатилади.
Шаҳар атрофи ва шаҳарлараро вилоят ички йўналишларида ҳаракатланаётган транспорт воситалари шаҳарнинг ташқи ҳалқа йўлида вақтинча ташкил этилган 8 та ЙПХ масканларигача ҳаракатланишлари кўзда тутилган.
Вилоятлараро қатновчи транспорт воситаларига эса чекланган вақт давомида айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади. Бу жараёнда ЙПХ ходимлари йўналишни кўрсатиб туради.
270views0replies
0

Комментарии