Жорий йилнинг 3 сентябрь куни Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани Турғун Аҳмедов маҳалласи ҳудудидан ўтувчи А-373 автойўлнинг Термиз - Тошкент йўналиши бўйида ҳаракатланиб келаётган 1986 йилда туғилган фуқаро Lacetti автомашинасини бошқариб келаётиб йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳаракатланиб келаётган Nexia-2 автомасинаси билан тўқнашиб мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Аниқланишича, Lacetti автомашинаси ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиши оқибатида қарама қарши йўналишга чиқиб кетиб аянчли автоҳалокат содир этган. Бу ҳақда Сирдирё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, ушбу ЙТҲда Nexia-2 автомасинаси ҳайдовчиси ва 3 нафар йўловчилари олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган. Яна бир нафар йўловчи эса олган оғир тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.