• 12 161 сум
    -72.68
  • 14 179 сум
    -55.38
  • 154 сум
    -0.92
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 161 сум
    -72.68
  • 14 179 сум
    -55.38
  • 154 сум
    -0.92
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 7 сентября 2022

“Мани бутун Ўзбекистон ҳис қилдию” — Андижонда йигитлар машинада “шоу” уюштиришди

Nexia-3’да “дрифт” қилиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб, видео ишлаган йигитлар узр сўраб чиқишди.

740
0
Видеодан кадр

Андижонда автомобиль йўлида “дрифт” қилиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган автомашина ҳайдовчиси ва уни видеога олган йигитлар ушланди. Бу ҳақда “БуКун” информацион дастурида маълум қилинди.

Таъкидланишича, ҳолат жорий йилнинг 31 августидан 1 сентябрига ўтар кечаси содир бўлган.

“Қарама-қарши йўналишга чиқса, видео чиройли чиқишини айтди. Магистрал йўлнинг устида мост бор. У ерда поезд юради. Сал “опаснийроқ” жой. Ўша ерда бошланди. Қарама-қарши йўналишга чиқиб, ҳаракатландик. Тезлик камида 120-130 бўлган. Машҳур бўлмоқчи бўлсангиз, номерингизни ечиб, “безномер” юринг деб айтдим. Бу видео учун жамоатчиликдан узр сўрайман”, - дейди тартиб бузган йигитлардан бири.

“Тонировка тортиб, номерими ечиб, “безномер” юрсам ҳеч ким тополмайди, деб ўйлагандим. Бу ҳаракатимдан афсусдаман. Халқимдан узр сўрайман”, - дейди рулда бўлган йигит.

Қайд этилишича, автомобиль жарима майдонига олиб борилган.

740
0