Поиск
RUUZ

Общество

Тарбияланувчиси дарёда чўкиб кетган боғча раҳбариятига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фарғонада тўрт ёшли боланинг ўлимидан бир ярим ой ўтиб, МТТ ходимларининг эҳтиётсизлиги ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди.

2657views0replies
0

UzNews.uz

Фарғона вилоятида 4 ёшли боғча тарбияланувчиси дарёда чўкиб ҳалок бўлди. Мактабагача таълим вазирлигининг аниқлашича, бунга МТТ ходимларининг бепарволиги сабаб бўлган. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди. 
Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 21 июль куни соат тахминан 08:30 ларда А.А.ни катта опаси 23-сонли ДМТТ тарбияловчилари ихтиёрига олиб келиб ташлаб кетган.
Орадан маълум вақт ўтгач, мазкур мактабгача таълим ташкилоти тарбиячилари ва раҳбарининг бепарво ва лоқайд муносабати оқибатида тарбияланувчи МТТ ҳудудидан рухсатсиз чиқиб, опасининг орқасидан югурган.
Ҳаракат оқибатида бахтсиз тасодиф билан сирпаниб, уйи яқинидан оқиб ўтувчи “Собиржон” дарёсига йиқилиб тушган ва натижада чўкиб кетган.
Мактабгача таълим вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган текшириш жараёнида бола боғча ҳудудидан бир неча бор рухсатсиз чиқиб кетгани, бироқ боғча ходимлари буни юқори идоралардан яшириб, бундан ҳеч қандай хулоса чиқармагани маълум бўлди.
Бош прокуратура хабарига кўра, ДМТТнинг молиявий фаолияти ўрганилганда, тарбияланувчилар учун сарфланиши лозим бўлган 24,3 млн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари талон-торож қилинганлиги ҳам аниқланган.
Ушбу мактабгача таълим ташкилотининг барча мансабдор шахслари ва ходимларига нисбатан ЖКнинг 167-модда 2-қисми “г” (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) банди ва 116-модда 3-қисми (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) билан жиноят иши қўзғатилди.
2657views0replies
0

Комментарии