Поиск
RUUZ

Общество

Ҳаракатланаётган Malibu салонидан танасини чиқариб, видео ишлаган Нигина жазоланди

"ТикТокер" қўлга олиниб, ИИББга олиб келинган.

1181views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Нигина исми билан танилган "ТикТокер" Malibu-2'да салондан танасини чиқариб олган ҳолда ҳаракатланаётганлиги акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 21 август куни, автомобиль ичида ўтирган йўловчи 2003 йилда туғилган Н.М. йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, салондан тана қисмини чиқарган ҳолатда транспорт воситасида ҳаракатланган.
Мазкур ҳолат юзасидан МЖтКнинг 138-моддаси 4-қисми ("Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш") билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, профилактик суҳбат ўтказилди.
Маълумот учун, мазкур моддада кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларга БҲМнинг бир баравари (300 минг сўм) миқдорида жарима солинади.
1181views0replies
0

Комментарии