Поиск
RUUZ

Реклама

A-Pay: Янги усулда пул ўтказинг, тўланг ва йиғинг

Иловада Ўзбекистон бўйлаб 30 000 та савдо нуқталарининг ҳар бирида барча тўловлар учун 2 фоиздан бошланадиган кешбэк олиш, кундалик ҳаракатлар учун бонуслар ва комиссиясиз ўтказмалар имконияти мавжуд. Рўйхатдан ўтганлик учун эса 50 000 бонус тақдим этилади.

490views0replies
0

Молия дунёси ҳамёндан «чиқиб», рақамли маконга ўтганига анча бўлди. A-Pay'да пул электрон шаклда сақланади, электрон ҳамённи очиш ҳамда қулай ва фойда билан тўлашни бошлаш учун бир неча дақиқа етарли.
Шунингдек, иловада сиз универсал A-Pay картасини буюртма қилишингиз ва унга банк карталарини боғлашингиз ҳам мумкин.
A-Pay картасига буюртма бериш, уни чиқариш, етказиб бериш ва техник хизмат кўрсатиш бепул.
A-Pay – бу нафақат жисмоний шахслар интернет, мобиль алоқа, жарималар ва дўконларда харидлар учун тўлашлари мумкин бўлган тўлов хизмати, балки тадбиркорлар ҳам фойдаланиши мумкин бўлган бизнесни ривожлантириш воситасидир.
Иловадан мақсад – тўлаш, пул йиғиш, ўтказишда ва уларга янгича муносабатда бўлишга ёрдам бериш орқали одамлар ҳаётини осон ва қулайроқ қилиш.
Фойдаланувчиларнинг пуллари электрон ҳамёнда сақланади: сўм дарҳол электрон аналог — APS'га айлантирилади (1 APS = 1 сўм). Ҳамённи илова билан боғланган банк карталари ва келажакда A-Pay агентлари орқали тўлдириш мумкин.
Илова ичидаги ўтказмалар хавфсиз ва комиссиясиз, Ўзбекистоннинг исталган манзилига, электрон ҳамёндан тўловлар эса ҳамкорлар савдо нуқталарида ва илова орқали тўланганда 2 фоиздан бошланадиган кафолатланган кешбэк билан амалга оширилади.
Қулай тўлов усуллари ва пулни хавфсиз сақлашдан ташқари, барча фойдаланувчиларга бонуслар ишлаб топиш ва уларни илова ичидаги махсус A-Pay пештахтасида кўрсатилган гаджетлар ёки дизайнерлик мерчларига дўконлардан кўра пастроқ нархларда айирбошлаш имкони берилади.
Рўйхатдан ўтгандан сўнг қандай бонусларни қўлга киритиш мумкин?
Идентификациядан ўтишда – 50 000 APS. Таклиф этган ҳар бир дўстингиз учун 10 000 APS. Фойдаланувчининг дўстлари ҳам бонусларга эга бўлишади — ҳар бирига 5000 APS.
Шунингдек, иловадаги ҳафталик вазифаларни бажарганингиз учун ҳам бонуслар олишингиз мумкин: коммунал хизматлар, мобиль алоқа ва интернет учун тўловлар, банк карталарини боғлаш, электрон ҳамённи тўлдирганлик учун бонусли APS'ни қўлга киритасиз.
A-Pay «Бизнес» иловаси бу – электрон платформа бўлиб, унда бепул рўйхатдан ўтиш, бепул реклама майдонлари ва тарғибот, ҳафта давомида 7 кун, 24 соат фаолият олиб борувчи техник қўллаб-қувватлаш хизмати мавжуд.
3 хил тарифдан бирини танлаш мумкин бўлган бизнесни ривожлантириш ва кенгайтиришнинг янги самарали воситаси 4 хил тўлов усулига эга:
• Сотувчи ёки харидорнинг QR-коди;
• «Жойларда тўлов»ни амалга ошириш;
• Ҳисобни тақдим этиш;
• A-Pay универсал картаси: боғланган карталар ёки электрон ҳамён орқали тўловни амалга ошириш.
Барча шахсий маълумотлар, шунингдек, электрон ҳамёнлардаги маблағлар, пул ўтказмалари ва A-Pay орқали амалга оширилган тўловлар, кучли шифрланган ва хакерлик ҳужумларидан максимал даражада ҳимоя қилинган.
Google Play Market'дан A-Pay иловасини юклаб олинг ва янги усулда пул йиғиш, тўлаш ва ўтказишни бошланг.
Ҳамкорлик учун телефон рақами: +998 55 500-11-10
Телефон: +998 55 500-11-10
E-mail: [email protected]
Сайт: a-pay.uz
Facebook: A-Pay
Instagram: @apay.uz
Telegram: @Apaymanuz
Реклама ҳуқуқлари асосида
490views0replies
0

Комментарии