Поиск
RUUZ

Общество

Марказий банк талабалар учун махсус стипендия эълон қилди

Мазкур стипендия 900 минг сўмдан кам бўлмаган миқдорда белгиланади. Стипендияни ютган талабалар ўз хоҳишига кўра банк тизимига ишга жойлаштирилади ҳамда хорижга ўқишга ҳам юборилади.

468views0replies
0

UzNews.uz

Марказий банк бакалавриат ва магистратура талабалари учун махсус стипендия танловини эълон қилди. Бу ҳақда Банк Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Танловда Тошкент шаҳрида жойлашган:
— Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети;
— Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти;
— Тошкент давлат иқтисодиёт университети;
— Тошкент Молия институти;
— Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети;
— Тошкент шаҳридаги INHA университети.
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетида банк иши, иқтисодиёт, банкларда бухгалтерия ҳисоби, макроиқтисодиёт, статистика йўналишлари бўйича бакалавриатнинг кундузги бўлимининг сўнгги курсида (4 курсда) ҳамда магистратурада таълим олаётган талабаларга танлов асосида тайинланади.
Марказий банк стипендияси республика ҳудудида ўрнатилган базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.
Асосий мезонлар қуйидагича:
— Ўқув жараёнида (сўнгги семестр натижаларига кўра) юқори рейтинг кўрсаткичига эга бўлиши;
— (IELTS - 6.5) сертификатига эга бўлганлар инглиз тили тестидан озод этилади.
Барча ҳужжатлар талаба таҳсил олаётган университет ёки институтнинг ректоратига 2022 йил 9 сентябргача топширилади.
Қайд этилишича, стипендиатлар ўз хоҳишига кўра олий ўқув юртларини битирганларидан сўнг банк тизимига ишга жойлаштирилади.
Стипендиатлар бакалавриатни тугатганидан сўнг, Марказий банкка ишга кирган тақдирда, тегишли халқаро молия институтларига тажриба алмашиш ва мутахассислик бўйича магистратура ёки PhD йўналиш бўйича ўқиш учун хорижга умумий танлов асосида юборилиши мумкин.
468views0replies
0

Комментарии