Ҳозирда университет 3 йўналишдаги олий таълим дастурларига ҳужжатларни қабул қилмоқда:
- Sanderlend университетининг Фармацевтика фанлари умумтаълим курси (Foundation Certificate in Pharmaceutical Science);
- Sanderlend университетининг Биологик фанлар умумтаълим курси (Foundation Certificate in Biosciences);
- De Montfort университетининг табиий фанлар умумтаълим курси (International Foundation Year in Sciences).
Умумтаълим босқичидан сўнг, талабалар Биокимё (BSc (Hons) in Biochemistry), Биотиббиёт (BSc (Hons) in Biomedical Science) ёки Фармацевтика (MPharmacy) йўналишлари бўйича бакалавр босқичида таълимни давом эттирадилар.
Ўқув жараёни халқаро малакали ва илмий тажрибага эга профессор-ўқитувчилар томонидан тўлиқ инглиз тилида умумэътироф этилган Британия стандартларига мувофиқ олиб борилади.
Фармацевтика Техник Университети битирувчилари Сандерленд ёки Де Монтфорт университетининг дипломига эга бўлишади.
Юқори билим салоҳиятини намоён этган 40 нафар университет талабалари тўлиқ грант асосида таҳсил олиш имкониятига эга бўлади.
Университет талабаси бўлиш истагидаги номзодларга қуйидаги талаблар қўйилган:
- Ўрта таълим мактаб шаҳодатномаси, лицей ёки коллеж дипломи;
- Инглиз тили саводхонлигида камида IELTS 5.5 ёки унга мос халқаро сертификатга эга бўлишлари.
Умумтаълим курсларида ўқиш 2023 йил 23 январдан бошланади. Аризаларни онлайн тарзда pharmatechuni.uz сайтида топшириш мумкин.
Илм-фан ва технология интеграциялашган таълимга асосланган Фармацевтика техника университети талабаси бўлиш имкониятини қўлдан бой берманг!
Батафсил маълумотни pharmatechuni.uz сайтидан олишингиз мумкин.
Манзил: Чингиз Айтматов кўчаси, 1A
Телефон: +998 (71) 2038181 ext (261)
Телефон: +998 (71) 2038181 ext (261)
Реклама ҳуқуқлари асосида